Наманганда электробуслар даври бошланмоқда: дастлабки электробус 65-халқаро "Гуллар фестивали" арафасида тест режимида ҳаракатланмоқда!
2026-05-23 14:10:00 / Янгиликлар

Тадбиркор жорий йил 7 май куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Давлатимиз раҳбарига янги режалар ҳақида маълумот берган эди. Унда Наманганга замонавий электробусларни олиб келиш мақсади ҳам бор.
— Хитойдан дастлаб битта электробус олиб келиб, тест режимида синовдан ўтказишни бошладик. Агар синов натижалари ижобий бўлса, кейинчалик яна 50 тадан 100 тагача электробус олиб келишни режалаштирмоқдамиз, — дейди тадбиркор.
Унинг таъкидлашича, электробусларнинг асосий афзалликларидан бири — қиш мавсумида анъанавий ёқилғи таъминоти билан боғлиқ муаммолардан холи экани ҳамда экологик жиҳатдан қулай транспорт тури ҳисобланишидир.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов синов тариқасида иш бошлаган электробус натижалари билан танишди.
Электробусларнинг йўлга қўйилиши Наманганда жамоат транспорти сифатини янги босқичга олиб чиқиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳолига қулай хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириши кутилмоқда.








