Наманган вилояти ҳокими маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан навбатдаги учрашувини ўтказди
2026-05-20 22:15:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан кадастр ва суд-ҳуқуқ масалалари, ер муносабатлари, банк кредитлари, солиқ, янги иш ўринлари яратиш, мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шунингдек бошқа қатор муаммо ва таклифлар илгари сурилди.
Хусусан, Хитойлик инвестор Хунг Чийим, Namangan Qianxing Investment MChJ XK раҳбари сифатида, Уйчи туманида тош карьер фаолиятини йўлга қўйиш масаласида вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Вилоят ҳокими мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва уни амалга оширишда барча зарур ташкилий ёрдам кўрсатилишини таъкидлаб, мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.
Муҳокамалар жараёнида мурожаатларнинг аксар қисми шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Вақт талаб этадиган масалалар эса белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш учун мутасадди ташкилотлар назоратига олинди.
Таъкидлаш жоизки, бундай очиқ мулоқотлар вилоятда бизнес ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, давлат органлари билан ишбилармонлар ўртасида ишончли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









