Наманганда FAO билан ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
2026-05-18 17:40:00 / Янгиликлар

Мулоқотда вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, FAO билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар самарадорлигини ошириш ва янги ташаббусларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ҳамда соҳага илғор халқаро тажрибани кенг жорий этиш борасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
Учрашув якунида келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






