Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили — Поп тумани бўлди.
2026-05-16 14:10:00 / Янгиликлар

Маълумот учун, Поп туманида жорий мавсумда умумий ҳисобда 10517 гектар ғалла ҳамда 6829 гектар пахта майдонларида агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.
Дастлаб “Дўстлик” ММТП ҳудудидаги “Жўрабой Эргашали Мироншох” фермер хўжалигида 55 гектар пахта ва 65 гектар ғалла майдонлари кўздан кечирилди. Шунингдек, “Ўғилхон Ғофурахон” фермер хўжалигида ғўза парвариши жараёнлари таҳлил қилинди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳи “Юксалиш”, “Қўштепа” ва “Найман” ММТП ҳудудларидаги фермер хўжаликлари ҳамда хусусий корхоналар фаолияти билан танишди.
Ўрганишлар давомида: — биринчи ишловни кечиктирмаслик, — культивация ишларини жадаллаштириш, — ғўза парваришини агротехник талаблар асосида ташкил этиш, — бегона ўтларга қарши “Глифосат” ишловининг самарадорлигини ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.









