Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ижроси таҳлил қилинди
2026-05-16 12:20:00 / Янгиликлар

Дастлаб "Чуст ижара, Зарафшон" ММТП ҳудудида жойлашган кластер фермер хўжалигидаги ғалла майдонлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, "Зарафшон" ММТП ҳудудидаги “Чуст Отабек Ойбек”, "Сабзазор" ММТП ҳудудидаги “Шариф Халил”, Навоий ММТП ҳудудидаги “Пахтакор” фермер хўжаликларида бўлиб, ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, айниқса, кечиктириб бўлмайдиган ишларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, бегона ўтларга қарши “Глифосат” кимёвий ишлови берилган майдонлардаги ҳолат, унинг самарадорлиги ҳамда кейинги агротехник жараёнларни тўғри ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Масъулларга биринчи ишловни жадаллаштириш, ўз вақтида культивация қилиш, ғўза парваришини агротехник талаблар асосида ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.









