Янги лойиҳага старт берилди
2024-07-13 15:55:00 / Янгиликлар

Тошкент Кимё Халқаро Университети Наманган филиалида Amazon, Microsoft компанияларига дастурий маҳсулот етказишни йўлга қўйишни кўзда тутувчи янги лойиҳага старт берилди.
Олийгоҳ талабалари ва битирувчиларини халқаро логистика компанияларига ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, туризм ва тарих йўналишидаги талабалар Ахсикент археология паркида амалиёт ўтаб, ўз академик билимларини ҳаётий тажрибада қўллайдилар, янги кўникмаларни ривожлантирадилар.
Университет Наманган филиали ректори, профессор Тўлқин Расулов, Наманган вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев ва Ахсикент археология парки директори Анвар Икромлар иштирокидаги учрашувда ушбу масалалар муҳокама этилиб, йўл харитаси ишлаб чиқилди.
Медиа Департамент






