Наманганда абитуриентлар тест синовларини топширишни бошлади
2024-07-14 08:25:00 / Янгиликлар

Жараёнлар вилоятдаги иккита йирик обектда: Давлатобод туманидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноси ҳамда “Баркамол авлод” спорт мажмуасининг ёпиқ иншоотларида ўтказилмоқда.
Давлатобод туманидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида 1200 нафар абитуриент 40 гуруҳга бўлинган ҳолда тест топширмоқда.
Ота-оналар ҳамда абитуриентларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Наманган муҳандислик-технология институти вакилларидан иборат "Волонтёрлар гуруҳи" ишламоқда.
Мазкур гуруҳ ота-оналар ва абитуриентларнинг вакиллари билан суҳбатлар олиб боради, тест жараёнларини юқори савия ўтказилиши учун кўмаклашади, маданий тадбирлар ташкил этади, она-оналар вакиллари учун кутиш жойларида зарурий шароитларни ташкил этишга хизмат қилади.
©️Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати






