Бўлажак ҳожиларнинг навбатдаги гуруҳи зиёратга жўнаб кетишди.
2026-05-07 12:20:00 / Янгиликлар

Жорий йилда Наманган халқаро аэропортидан умумий 6 та авиақатнов режалаштирилган бўлиб, “Flyadeal” авиакомпаниясининг Airbus 330, Airbus 320 турдаги замонавий самолётлари орқали амалга оширилмоқда.
Ҳаж сафарига йўл олаётган фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитлар олдиндан пухта тайёрланди. Хусусан, тиббий кўриклар ўтказилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди, ташкилий масалалар ҳал этилди.
Шунингдек, зиёратчиларга сафар давомида амал қилиниши лозим бўлган тартиб-қоидалар, ибодатларни адо этиш бўйича тавсиялар ҳам берилди.
"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш бўйича масъуллар зиёратчиларни бевосита кузатиб, уларга оқ йўл тиладилар. Ташкилотчилар томонидан сафарнинг ҳар бир босқичи назоратга олингани, зиёратчилар учун қулайлик ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганини яна бир бор эслатиб ўтилди.
Навбатдаги рейс билан Наманган шаҳри, Наманган, Мингбулоқ, Чортоқ туманларидан 335 нафар зиёратчи муқаддас сафарга чиқдилар.
Самимий суҳбатларда бугунгидек дориломон кунларга етказганига шукроналар айтилди, юрт тараққиёти, тинч-осуда ҳаёт барқарорлигини сўраб, дуолар қилинди.
"Наманган халқаро аэропорти"да бўлажак ҳожиларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида бир гуруҳ мутасаддилар кузатиб қўйишди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









