Туризм кўчасидаги қурилишлар, фестивалга тайёргарлик ишлари ўрганилди.
2026-05-07 11:55:00 / Янгиликлар

Шунингдек, вилоят ҳокими “Уч фаввора” майдони,“Тинчлик” хиёбони ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида олиб борилаётган 65-Халқаро "Гуллар фестивали"га тайёргарлик жараёнлари ҳам кўздан кечирди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Наманган шаҳри “Бир ой давомида жамоа томонидан экилган энг кўп гуллар” номинацияси бўйича Гиннес рекордлар китобига кириш учун кенг кўламли тайёргарлик ишларини амалга оширмоқда.
Ўрганиш давомида қурилиш ва тайёргарлик ишларининг сифати, суръати ҳамда белгиланган режалар асосида олиб борилишига алоҳида эътибор қаратилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати









