Вилоят ҳокимининг ўрганишлари Янги Наманган туманида давом этди.
2026-05-03 16:05:00 / Янгиликлар
Дастлаб Ислом Каримов кўчасида гул экиш ишлари кўздан кечирилди.

Шу ерда “Нурмакон строй” МЧЖ томонидан қурилаётган 3 та 12 қаватли 180 та хонадон қурилиши лойиҳаси билан танишилди.
8 Март кўчасида эса собиқ "Электротерм" биноси ўрнида барпо этилаётган янги замонавий “Меҳмонхона” қурилиши лойиҳаси таҳлил қилинди.
“Обид Файз” МЧЖ томонидан музқаймоқ ишлаб чиқариш тармоғи фаолияти ҳам ўрганилди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов амалга оширилаётган янги лойиҳаларни тезлатиш, ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









