"Тўқувчи" маҳалласи катта қурилишлар марказига айланган.
2026-05-03 14:30:00 / Янгиликлар

Энг аввал, "Ақлли шаҳар" консепцияси асосида Наманган давлат техника университетида “Сунъий интеллект” илмий лабораториясини ташкил этиш ишлари жадал бормоқда.
Шунингдек, маҳалладаги кўп қаватли уйлар ташқи кўриниши, атрофи тартибга келтирилиб, гулхоналар тозаланмоқда. Болалар майдончалари ва кириш йўлаклари обод қилинмоқда, ички йўлаклар, сув йўллари таъмирланмоқда. Бу эса аҳоли учун янада қулай, озода ва шинам муҳит яратишга хизмат қилади.
Шунингдек, автомобиллар учун турар жойлар ҳам қайта тартибга келтирилиб, замонавий кўринишга келтирилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов амалга оширилаётган ишлар сифатини кўздан кечирди. Бошқарув сервис компаниялари, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр-мулохазаларини тинглади.
Жараённи тезлатиш бўйича туман ҳокими ва бошқа мутасаддилардан масъулият талаб қилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









