"Мустақиллик" маҳалласи янги қиёфа касб этади.
2026-05-03 12:05:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бу борада ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимоти билан танишди.
Лойиҳа доирасида 2,3 километр ички йўл реконструкция қилиниб, 5–7 метр кенгликда 1250 тонна асфалт қопламаси ётқизилиши режалаштирилган. Шунингдек, 10 350 квадрат метр майдонда йўл асослари тайёрланиб, 700 куб метр ҳажмда ер ишлари бажарилмоқда.
Ёғингарчилик ва оқова сувларни самарали чиқариш мақсадида 103 дона лоток ҳамда 31 дона қувурлар ўрнатилмоқда.
Бундан ташқари, ҳудудда аҳолининг дам олиши ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 та болалар майдончаси ҳамда 1 та замонавий спорт майдончаси барпо этилиши кўзда тутилган.
Вилоят раҳбари маҳалла "еттилиги" ҳамда нуронийлар билан суҳбатлашиб, жараённи тезлатиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, ишлар сифатига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






