Чорвачилик: аҳолининг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини таъминлашда наслчилик катта аҳамиятга эга.
2026-05-02 11:35:00 / Янгиликлар
Уйчи туманидаги “Шокиржон чорва файз” МЧЖда бугунги кунда 65 бош қорамол парвариш қилинмоқда. Шундан 30 боши Голланд соғин сигири бўлиб, кунига 25-30 литрдан сут олинади. Бундан ташқари, 5 бош от ва 1 бош туя, 15 бош арашан қўйи ҳам мавжуд.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи тумандаги ўрганишлари давомида мазкур жамиятнинг чорва комплексида бўлди.
Вилоят раҳбари соҳада наслчиликни ривожлантириш аҳолининг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда, ички бозор нарх-навосини барқарор ушлаб туришда муҳим аҳамиятга эга эканлигига тўхталиб, бу борадаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






