Давлатобод туманида янги “Шукрона” мажмуаси фойдаланишга топширилди
2026-04-28 12:35:00 / Янгиликлар

Давлатобод тумани "Ижодкор" маҳалласида фойдаланишга топширилган янги “Шукрона” мажмуаси ана шу йўналишда яна бир муҳим қадам бўлди.
260 ўринли мажмуа турли тантаналар, оилавий ва жамоавий тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган бўлиб, замонавий шароит ва қулайликлар яратилди.
Мажмуанинг очилиш маросимида нуронийлар, фаоллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят "Нуроний" жамғармаси раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов бу каби хизмат кўрсатиш мажмуалари сони ортиб бораётгани аҳоли, қолаверса, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун хизмат кўрсатиш сифатини оширишда муҳим эканлигини эътироф этдилар.
Мажмуа қурилиши учун 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Энг муҳими, ушбу лойиҳа ишга туширилиши натижасида 30 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Давлатобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






