Ипак қурти парвариши кўп йиллик тажрибалилар қўлида
2026-04-27 13:10:00 / Янгиликлар

Айниқса, бу йил пиллакорлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳосилнинг ҳар килограммига 40 минг сўмдан ҳақ тўлаш ва 15 фоиз субсидия бериш, қурт парваришлайдиган хонадонларни мавсумга тайёрлаш учун 20 миллион сўмгача ссуда маблағлари ажратиш кўзда тутилгани пиллакорларда катта қизиқиш уйғотди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи "Қатағон" маҳалласидаги бўш турган бинода "Каримов Ёқубжон" фермер хўжалиги аъзолари томонидан 14 қути ипак қуртини марказлашган ҳолда парваришлаш жараёни билан танишди.
Шу ерда маҳалла "еттилиги" билан суҳбатлашиб, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, томорқалардан самарали фойдаланиш, драйвер соҳаларни ривожлантириш, ҳар бир хонадон имкониятидан келиб чиқиб, чорва боқишни йўлга қўйиш каби масалаларга эътибор қаратди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






