Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўрганишлари Тўрақўрғон туманида давом этди.
2026-04-27 12:35:00 / Янгиликлар
"Тезкор Наврўз" ММТП ҳудудидаги "Бетакрор обод замини" фермер хўжалигида 27 гектар пахта майдони бўлиб, томчилатиб суғориш усулида чигит экилган.

Бироқ, уруғ униб чиққан бўлишига қарамай, ҳалигача чигит суви берилмагани оқибатида ниҳоллар ривожланишдан орқада қолаётгани Ишчи гуруҳининг эътирозига сабаб бўлди.
Шунингдек, ғўзага биринчи комплекс ишлов бериш жараёни кўздан кечирилиб, чигит чала чиққан уяларни қайта кўриш, бегона ўтларга қарши курашиш ва суғориш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун: туманда жорий йилда 3200 гектарда пахта етиштирилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






