Биринчи комплекс ишлов: сифат ва талабчанлик асосий эътиборда!
2026-04-27 11:45:00 / Янгиликлар

"Туркистон" ММТП ҳудудида жойлашган “Соҳибкор Исроил” фермер хўжалигида ғўза униб чиққан майдонларнинг ҳолати атрофлича кўздан кечирилиб, экинларнинг ривожланиш босқичлари таҳлил қилинди.
Жараёнда ғўза парвариши, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш масалаларига урғу қаратилди.
Мутахассислар ва фермерлар билан мулоқот жараёнида ҳосилдорликни ошириш, зараркунандалар ва касалликларга қарши самарали курашиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан муҳим тавсиялар билдирилди.
Шунингдек, мавжуд камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Бу каби ўрганиш ва назорат ишлари қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришиш, сифатли ва мўл ҳосил етиштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати




