“Янги Ўзбекистон боғи” лойиҳаси: сунъий кўл ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари барпо этиляпти
2024-07-07 11:45:00 / Янгиликлар
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов вилоят марказидаги бунёдкорликлар билан танишишни Давлатобод туманида давом эттирмоқда.

“Янги Ўзбекистон боғи”да умумий ҳисобда 58 гектар майдонда “Яшил ҳудуд”, спорт майдонлари, 5 та кафе-ресторан, миллий ўйинлар майдонлари, сунъий кўл, фавворалар, ёзги амфитеатр, автотураргоҳ, савдо шохобчалари барпо этилиши режалаштирилган.
Ҳозирга қадар янги амфитеатрда илк тадбир - 63-халқаро “Гуллар фестивали”нинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилган бўлса, эндиликда унинг атрофидаги хизмат кўрсатиш объектларини ҳам қисқа фурсатларда ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Вилоят раҳбари бош лойиҳа асосида олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, жараённи тез ва сифатли якунлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









