«Наманган Агрокимёҳимоя»ХАЖ акциядорлари диққатига!
2026-04-22 16:45:00 / Янгиликлар
Кун тартиби:
1. “Наманган Агрокимёҳимоя” ХАЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
3. “Наманган агрокимёхимоя” ХАЖ тугатиш комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
4. Узоқ муддатдан буён аукцион савдоларида турган ва қарор талаблари асосида пасайтириш механизми тўлиқ қўлланилган, яъни бошланғич нархлари 90 фоизга пасайтирилганидан кейин ҳам сотилмай турган кам баҳоли ва тез эскирувчан жиҳозларни “Е-аукцион” савдо платформасидан олиш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жамият балансидан ҳисобдан чиқариш.
5. Узоқ муддатдан буён аукцион савдоларида турган ва қарор талаблари асосида пасайтириш механизми тўлиқ қўлланилган, яъни бошланғич нархлари 90 фоизга пасайтирилганидан кейин ҳам сотилмай турган автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги ва агрегатлари ҳамда махсус техникаларни, ҳолати бўйича 2024 йилда ўтказилган Ўзагроинспекция Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўрганилиб яроқсизлиги юзасидан расмийлаштирилган далолатномаларга асосан “Е-аукцион” савдо платформасидан олиш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жамият балансидан ҳисобдан чиқариш ва уларни қора (рангли) металлга топшириш.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 апрелдаги ПҚ-164-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида активларни сотишдан ва дебиторлик қарздорликларни ундиришдан ҳамда бошқа манбалар келиб тушган маблағларни Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган навбат асосида йўналтириш.
7. “Наманган агрокимёхимоя” ХАЖ Наманган туман филиали балансига олинган ва мутасадди ташкилотлар билан ишлаб бугунги кунгача жамият номига давлат рўйхатидан ўтказиш имкони бўлмаган 3 дона (Газ53 50L 050АА, Газ53б 50 646КАА, Газ53 феколовоз 50 134ААА) автотранспорт воситаларини эҳтиёт қисм сифатида мужассам холда сотувга чиқариш.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарорига асосан жамиятнинг ихтиёрий тугатиш муддатини 6 ойга узайтириш.
9. Тугатиш комиссиясининг харажатлар сметасини тасдиқлаш.
10. Туман филиаллари балансидаги умумий фойдаланишда бўлган ва қонунчиликда белгиланган тартибда баҳолаш ҳамда савдога чиқариш имкони бўлмаётган туманлар ҳудудларида экилган мевали ва кўп йиллик манзарали дарахтларни туман ободонлаштириш бўлимлари ҳамда ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва тегишли ташкилотларга беғараз ўтказиб бериш ҳисобига жамият балансидан чиқариш.
11. “Наманган агрокимёхимоя” ХАЖнинг 100 фоиз таъсисчилиги асосида ташкил этилган “Наманган олтингугурт” МЧЖ ни мулк ва асосий воситаларини 22-04-2026 йилдаги умумий йиғилиши протоколига асосан кадастр ва баҳолаш ҳужжатларидан муаммолар сабаб қайтадан баҳолатиб савдога киритиш масаласи.
Акциядорлар йиғилишга шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), вакиллари эса нотариал (ўрнатилган) тартибда тасдиқланган ишончнома ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан қатнашишлари шарт. Мажлисга қатнашувчи акциядорларни рўйхатга олиш соат 09-30 дан бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишга оид маълумотлар билан жамиятнинг 69-226-10-70 телефон орқали танишишлари мумкин.
Акциядорлардан зудлик билан электрон почта очишларини ҳамда электрон почта манзиллари тўғрисида жамиятни хабардор қилишларини сўраймиз.
Телефон: 69 226-10-70
"Наманган Агрокимёхимоя" ХАЖ тугатиш комиссияси
