Афғонистон ҳукуматининг Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация Наманганга сафарини якунлади.
2026-04-22 11:25:00 / Янгиликлар
Бугун эрта тонгда вилоят марказидаги “Наманган темир йўл” вокзалидан Афғонистон ҳукуматининг Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация кузатиб қўйилди.

Кузатиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда бошқа расмийлар иштирок этишди.
Таъкидлаш жоиз, қисқа муддатли ва тиғиз тузилган дастур давомида меҳмонлар вилоятдаги бир қатор йирик ишлаб чиқарувчилар фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳамкорликнинг келгуси босқичи учун пойдевор яратдилар.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, икки томон тадбиркорлари ўртасида 20 га яқин келишувларга эришилиб, 245 млн. АҚШ доллари миқдорида шартномалар имзоланди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати





