«Синергия» Халқаро корпорацияси Наманганда рақамли касблар техникуми ва болалар таълим марказини ташкил этмоқда
2024-07-04 22:10:00 / Янгиликлар

Таълим 2 йил давом этади ва техникум 3 йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрлайди:
• тармоқ ва тизим бошқаруви,
• веб-тадбиқот
• ахборот хавфсизлиги.
Таълим тугаганидан сўнг талабалар икки давлат дипломини оладилар. Ўзбекистон ва Россия Федерацияси дипломлари, шунингдек, мамлакатимиздаги ОТМлар ва Россиянинг «Синергия» университети иккинчи босқичига ўқишга кириш имкониятига эга бўладилар.
Шунингдек, «Синергия» университети Наманганда IT-School базасида “Synergy Hub Junior” болаларга қўшимча таълим марказини очади. Июль ойидан бошлаб “Synergy Hub Junior” ёзги лагерлар ва интенсив курслар иш бошлайди ва улар сентябрь ойигача давом этади. Бу дастурлар болаларга рақамли касблар билан танишиш имконини бериб, келажакда таълим йўналишини танлашда ёрдам беради. Марказда биринчи ўқув йилида дастурлаш, робототехника, веб-дизайн ва бошқа IT-йўналишлари бўйича таълим дастурлари йўлга қўйилади.
“Наманганда техникум ва болалар IT-марказини очишдан мақсад - шаҳар мактаблари ўқувчиларига келажакда талаб этилувчи IT-соҳасида касбий карьераси учун фойдали бўладиган замонавий билимларни олиш имконини беришдир. Бугунги кунда бизнинг Россиядаги университетимизда ўзбекистонлик ёшлар таълим олишмоқда, уларнинг кўпчилиги битиргандан сўнг муваффақиятли ишга жойлашишмоқда. Наманганда марказни очиш ёшларнинг ҳудуддан ташқарига чиқмасдан, ўз юртида ривожланиш имконини беради”, - деди «Синергия» университети ректори Артём Васильев.





