Давлатободда дўстлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида дарахт экилди
2026-04-21 23:00:00 / Янгиликлар
Афғонистон ҳукумати Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегациянинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон” боғида рамзий дарахт экиш тадбири ўтказилди.

Унда икки томоннинг юқори мартабали раҳбарлари иштирок этиб, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тимсоли сифатида кўчат экишди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар тобора мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий алоқалар янги босқичга кўтарилаётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди.
Давлатобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






