Афғонистон делегациясининг навбатдаги манзили – Тўрақўрғон тумани ҳудудидаги “Ифтихор кийим саноати” корхонаси бўлди.
2026-04-21 23:40:00 / Янгиликлар
Мазкур жамоа Наманган вилоятидаги энг йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланади. Бу ерда йилига 50 миллион долларлик 20 минг тонна пахта хом ашёси қайта ишланиб, калава ҳолига келтирилади, сўнгра босқичма-босқич тайёр маҳсулот тайёрланади. Фаолият бошланганига унча кўп вақт бўлмаса-да, маҳсулотлари Миср, Туркия, Россия, Эрон, Польша, Сурия, Хитой каби давлатларга экспорт қилиниб, ўз харидорини топди.

Шунингдек, Европа брендлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.
Корхона кластер тизимида ишлайди ва ихтиёрида 1000 гектар пахта майдони бор, шунингдек, вилоят бўйича 200 та фермерлардан тўғридан-тўғри ҳосилни қабул қилиб олади.
Меҳмонлар корхонада тўла замонавий технологиялар асосидаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар.
Якунда ўзаро ҳамкорлик юзасидан икки томоннинг таклифлари ўрганилди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









