Наманганда 24/7 хизмат кўрсатиш кўчасида қурилиш ишлари якунланиш арафасида
2026-04-20 08:15:00 / Янгиликлар

“Замин дизайн” МЧЖ лойиҳаси асосида “Биг фамилй” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари якуний босқичга етиб бормоқда. “Зарбдор тажрибаси” асосида шакллантирилаётган мазкур сервис ҳудудида 20 дан ортиқ савдо обектлари ташкил этилиб, улар “К-савдо” электрон платформаси орқали харид қилган тадбиркорлар томонидан замонавий кўринишда бунёд этилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳудуддаги ишлар билан танишиб, қурилиш сифати ва умумий архитектура уйғунлигига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш мақсадида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.
Ўрганишлар давомида шаҳар бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган 65-Халқаро Гуллар фестивалига тайёргарлик ишлари ҳам кўздан кечирилди. Ушбу нуфузли тадбирнинг юбилей йили юқори савияда ўтишини таъминлаш зарурлиги таъкидланиб, масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






