Попда янги нафас — маҳалла тараққиётининг ёрқин намунаси!
2026-04-13 08:35:00 / Янгиликлар

Бугун юртимизда маҳаллаларни ривожлантириш, аҳолига яқин ва самарали хизмат кўрсатишни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар изчил амалга оширилмоқда. Поп туманидаги мазкур янги бино ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунасидир.
POP SITY MALL ташаббуси билан қуриб битказилган ушбу замонавий маскан эндиликда фуқаролар учун янада қулайлик яратади, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш ва маҳалла фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Тантанали маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, маҳалла фаоллари ва аҳолини самимий муборакбод этди. У ўз нутқида юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса, маҳалла институтини мустаҳкамлаш борасидаги устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, маросимда туман аҳолиси, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ушбу қувончли воқеага гувоҳ бўлдилар.









