Йўл инфратузилмаси — тараққиёт йўлида муҳим қадам
2026-04-11 12:45:00 / Янгиликлар

Маълумки, ушбу масала муҳтарам Президентимиз ташрифлари чоғида алоҳида эътиборга олинган бўлиб, бугунги кунда қурилиш бўйича амалий жараёнлар бошлаб юборилган.
Вилоят раҳбари Хитой Халқ Республикасининг дунё миқёсида нуфузга эга Citic Construction компанияси вакиллари билан иш жараёнини бевосита жойида кўздан кечириб, амалий мулоқот олиб борди.
Учрашув давомида томонлар қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифат ва самарадорликни таъминлаш, лойиҳани белгиланган муддатларда якунлаш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашдилар.
Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича ўзаро келишиб олинди.
Мазкур лойиҳа нафақат йўл инфратузилмасини яхшилаш, балки ҳудуднинг иқтисодий-туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






