Уйчида ДХХ раиси кубоги учун футбол ва мини футбол мусобақаларига старт берилди.
2026-04-09 18:40:00 / Янгиликлар

Уйчи туманидаги “Ёшлар куни” тадбирлари 2026 йилги “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ДХХ раиси кубоги учун ўтказилаётган мусобақаларга уланиб кетди. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ёшлар, қизлар ўртасида футбол ва мини футбол бўйича ўтадиган мусобақаларга старт берилди. Мазкур мусобақада тумандаги мавжуд 53 та маҳалладан тўрт мингдан ортиқ ёш қамраб олинади.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, масъул ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар иштирок этдилар. Вилоят раҳбари Президентимиз бошчилигида юртимизда барча соҳалар қатори спортга қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталди ва жамоаларга муваффақиятлар тилади.
Дастлабки ўйинни “Тошлоқ” ҳамда "Жийдакапа" маҳаллаларидан ташриф буюрган жамоалар бошлаб беришди.
Спорт – бу куч, жамоавийлик ва ғалаба сари интилиш! Айнан шундай шиор остида бошланган мусобақалар ёшлар учун нафақат беллашув, балки дўстлик, бирдамлик ва мақсад сари интилиш майдонига айланмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









