Наманганда 9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан тантанали юриш тадбири кўтаринки руҳда ўтди.
2026-04-08 12:20:00 / Янгиликлар
Мазкур тадбирда ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фаол ёшлар кенг қамровда иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари О. Бозаров ушбу сана халқимиз тарихи ва миллий ғурурида алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб, Амир Темур мероси бугунги авлод учун юксак ибрат мактаби эканини қайд этди.
Тантанали юриш тадбири Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасидан шаҳар ИИО ФМБ биноси олдигача давом этди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир нафақат маънавий-маърифий аҳамияти, балки жамиятда тарихий хотирани асраб-авайлаш, миллий ўзликни англаш борасидаги долзарб аҳамияти билан ҳам ажралиб турди.









