"Навбаҳор" стадионида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ўрганилди.
2026-04-05 16:10:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманидаги ўрганишлари давомида "Навбаҳор" марказий стадионида олиб борилаётган кенг кўламли реконструкция жараёни билан танишди.

Айни кунларда марказий ҳамда заҳира стадионларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳал қилувчи паллага кирди.
Вилоят раҳбари чим ётқизиш ишларини сифатли, жаҳон андозаларига мос равишда амалга ошириш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, футболчилар учун кийим алмаштириш ва душ учун мўлжалланган бино ҳам таъмирланмоқда. Эътиборлиси, бинонинг 2-қавати футболчиларнинг жисмоний чиниқишлари учун махсус жиҳозланган залга айлантирилмоқда. Шу мақсадда тадбиркор томонидан 45 та турдаги замонавий спорт жиҳозлари (тренажёр) ўрнатилмоқда. Ушбу машғулот воситаларидан футболчилардан бўш вақтда аҳоли, хусусан, ёшлар ҳам фойдаланишлари кўзда тутилган.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









