Наманганда индустриал ва логистика объектлари: йирик индустриал парк, совутгич ва музлатгич омборлари барпо этилади.
2026-04-04 14:05:00 / Янгиликлар

Griffin Partners – Россия, МДҲ ҳамда Европа бозорларида фаолият юритувчи тажрибали девелопер ва активларни бошқарувчи компания ҳисобланади. Компания кўчмас мулкнинг турли сегментларида А синф объектларини ривожлантиради.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов хорижий инвесторни қабул қилди.
Ўзаро мулоқотда Наманган вилоятида йирик ишлаб чиқариш объектлари сони ва экспорт ҳажми ўсиб бораётгани эътироф этилиб, ўз навбатида индустриал ва логистика объектларига эҳтиёж ортаётгани таъкидланди.
Айниқса, вилоятнинг қўшни Қирғиз ҳамда Тожикистон Республикалари билан чегара-божхона масканлари барқарор фаолият кўрсатаётгани, Наманган ушбу йўналишда муҳим аҳамиятга эга қулай локацияда жойлашгани қайд этилди.
Мулоқотда 100 километр масофадаги Ангрен-Тўрақўрғон йўлбўйи инфратузилмасини тартибли ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган мастер-режа доирасида ушбу индустрия логистика объектларини жойлаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Айни вақтда хорижий компания вакиллари Наманганда йирик индустриал парк, совутгич ва музлатгич омборлари барпо этиш бўйича мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати




