Наманган тумани Қумқўрғон МФЙ ҳудудидаги “Биби мушкулкушод мақбараси” зиёратгоҳи реконструкция қилинади.
2026-04-02 19:20:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг ташаббуси билан ҳозирги кунда бироз қаровсиз ҳолга келиб қолган зиёратгоҳни қайта реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди.
Унга кўра, бу ердаги кейинги йилларда қўлбола усулда, пала-партиш қурилган ностандарт хона ва шийпонлар ўрнида замонавий дам олиш масканлари қурилиб, мақбара барпо этилади, ҳудуд ободонлаштирилади.
Вилоят ҳокими лойиҳа тақдимоти билан танишиб, уни янада такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шу ерда жонлиқ сўйилиб, нуронийлар томонидан эзгу ишга "оқ фотиҳа" берилди.
Ушбу лойиҳа юртимизда муқаддас қадамжоларни асраб-авайлаш, уларнинг тарихий ва маънавий аҳамиятини кенг тарғиб қилиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









