Вилоят ҳокими ёшлар муаммоларини ўрганди: очиқ мулоқотда кўтарилган масалалар ҳал этилди, меҳнат ярмаркасида янги иш ўринлари тақдим қилинди.
2026-04-02 18:50:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов шу ерда бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” Президент олимпиадаси доирасидаги спорт мусобақаларини кўздан кечирди.
Туманда тадбиркорлик, қўл меҳнати ва рассомчилик фаолияти билан шуғулланаётган қизлар билан суҳбатлашиб, “Ёшлар дафтари”да турувчи 7 нафар йигит-қизга бандлигини таъминлаш учун махсус асбоб-ускуна ҳамда тикув машиналари топширди.
“Ёшлар куни”нинг кульминацион тадбири – шубҳасиз, Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида 2026 йилда муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ва вақтинча ишсиз бўлган 50 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер-жой, кадастр ва бошқа масалаларда мурожаат қилдилар.
Вилоят раҳбари ҳар бир мурожаатни бирма-бир тинглаб, кўтарилган масалаларга шу ернинг ўзида ечим топди. Муддат талаб қиладиган айрим мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









