Ёшлар сиёсати — устувор масала!
2026-04-02 18:35:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган туманида “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида жиноятчилик кўрсаткичи юқори бўлган “Кўл бўйи”, “Чағир” ва “Оқ ер” маҳаллалари еттилиги аъзолари билан учрашди. Мулоқотда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, бандликни таъминлаш борасида маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Наманган тумани ҳокимлиги биносида жойлашган “Ёшлар штаби” фаолияти билан танишилиб, штаб аъзолари билан суҳбатлашилди.
“Катта Тошбулоқ” маҳалласида ёш тадбиркор Жаҳонгир Эргашев томонидан ташкил этилган “WEB SPACE” АйТи парк фаолияти ўрганилди. Шу ерда ёш стартапчиларнинг янги лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими яқинда фаолият бошлаган янги тикувчилик корхонаси билан танишиб, ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда ҳар бир маҳаллада бу каби лойиҳаларни кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш муҳим эканлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









