Мозори-Шарифдаги учрашувлар: ҳамкорликдаги янги лойиҳага тамал тоши қўйилди ва “Made in Namangan” кўргазмаси, савдо-иқтисодий ҳамкорлик форуми самарали ўтди.
2026-03-31 00:15:00 / Янгиликлар

Ташрифнинг навбатдаги куни ҳам самарали учрашув ва келишувларга бой бўлди. Хусусан, Мозори Шариф шаҳрида “Голден эгг оф Наманган” корхонаси томонидан амалга оширилиши режалаштирилган паррандачилик лойиҳасига тамал тоши қўйилди.
Наманган вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси - “Made in Namangan” шиори остида ташкил этилиб, қўшни Давлат аҳолиси ва тадбиркорларида катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон (Наманган) - Афғонистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик форумидаги В2В форматида бўлиб ўтган учрашувларда эса тадбиркорлар ўртасида бир қатор келишувлар имзоланди.
Шу ерда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Балх вилояти ҳокими ўринбосари Нурулходий Абу Идрис ва Мозори Шариф шаҳри раҳбарияти билан расмий учрашув ўтказди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









