Попда яна бир маҳалла замонавий қиёфа касб этмоқда!
2026-03-30 18:05:00 / Янгиликлар
Ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилган Ифтихор маҳалласидаги Бобур кўчасининг 3,5 километр қисмига 1,5 млрд. сўм маблағ эвазига асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

Ушбу амалий ишлар нафақат инфратузилмани яхшилаш, балки аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилмоқда.
Маҳалла нуронийси Комилжон ота Қаюмов таъкидлаганидек, ушбу кўчада 33 йил давомида асфальт ётқизилмаган эди. Бугун эса амалга оширилаётган бундай ислоҳотлар аҳоли қалбида чексиз қувонч уйғотмоқда.
Энг муҳими, бу каби эзгу ишлар юртимизда инсон қадрини улуғлаш, халқ фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг яна бир ёрқин намунасидир.
Поп тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









