Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга ташрифи давом этмоқда.
2026-03-29 22:55:00 / Янгиликлар
Ташриф доирасида заргарлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ва бошқа қатор йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинмоқда.

Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси раиси Саид Карим Ҳошимий билан музокаралар ўтказилди. Унинг якуни бўйича икки ҳудуд тадбиркорлари ўртасида бир қатор келишувлар имзоланди.
Делегация ташрифи доирасида Наманган вилояти ҳокимлигининг Қобул шаҳрида расмий ваколатхонаси очилди ва биринчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Умуман олганда, бу ташриф Наманган саноат ва аграр маҳсулотлари учун янги бозорлар очиш, экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати








