Поп гуллар ифорига бурканмоқда: 65 йиллик фестивалга тайёргарлик бошланди
2026-03-28 17:10:00 / Янгиликлар
Поп туманида Гуллар фестивалининг 65 йиллик юбилейини муносиб кутиб олиш учун кенг кўламли тайёргарлик ишлари бошланди.

Айни кунларда туман марказидан тортиб маҳаллаларгача ободонлаштириш, гулзорлар барпо этиш, турли ранг-баранг гул кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Кўчалар, хиёбонлар ва жамоат жойлари гуллар билан безатилиб, Поп янада файзли ва гўзал қиёфа касб этмоқда.
Йиллар давомида анъанага айланган, нафақат юртимизда, балки бутун дунёда машҳур бўлган ушбу гўзал байрамни попликлар ҳам катта шоду хуррамлик, юқори кайфият ва муносиб тайёргарлик билан кутиб олишмоқда.
65 йиллик юбилей арафасида Поп – гуллар, нафосат ва байрамона муҳитга бурканмоқда!
Поп тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









