Наманган вилоятида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда
2026-03-25 11:40:00 / Янгиликлар
Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов, Республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Давлатобод туманидаги Янги Наманган шаҳарчасида жойлашган "Kongres hall" асосий залида ўтаётган учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ва таклифларни эркин баён этиб, уларга ечим излашмоқда.
Мазкур учрашувнинг асосий мақсади — жойларда кичик ва ўрта бизнес вакиллари дуч келаётган масалаларни муҳокама қилиш, таклифларни тинглаш ҳамда уларга тезкор ва самарали ечимлар топишдан иборат.
Давлатобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









