🪧 Ташқи реклама ва ахборот объектини ўрнатмоқчимисиз? Паспортни қандай олиш мумкин? Хусусий мулк (пешлавҳа) ва автотранспорт воситалари учун йўриқнома
2026-03-24 10:30:00 / Янгиликлар

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (пешлавҳа ёки автотранспортдаги реклама) ўрнатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-февралдаги 104-сон ва 2023-йил 31-августдаги 428-сон қарори талабларига мувофиқ фақат реклама жойи паспорти асосида амалга оширилади.
Паспорт мй.гов.уз электрон давлат хизматлари портали орқали расмийлаштирилади.
🖥Расмийлаштириш босқичлари
1. 👉мй.гов.уз порталига кириш ва ОНЕ ИД орқали шахсий кабинетга киринг.
🎚 2. Хизмат турини танлаш
а) Хусусий мулк учун реклама жойи паспорти
Ариза қуйидагилар асосида тўлдирилади:
• Аризачи (жисмоний/юридик шахс) маълумотлари
• Реклама ўрнатиладиган манзил
• Қуйидаги ҳужжатлар юкланади (ПДФ/ЖПЕГ):
о Реклама лойиҳаси (эскиз, дизайн, ўлчамлар, техник тавсиф)
о Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат
о Жойнинг 3–4 ракурсдан олинган фотосуратлари
о Кўп квартирали уй бўлса — мулкдорлар йиғилиши баёни
о Бошқа шахс мулки бўлса — розилик хати ва ижара шартномаси
🕜 Кўриб чиқиш муддати: 15 иш куни
🔵 Эслатма: Паспортнинг амал қилиш муддати — ижара муддати тугагунича берилади.
б) Автотранспорт воситаси учун реклама жойи паспорти
Аризада кўрсатилади:
• Аризачи маълумотлари
• Транспорт воситаси маълумоти
• Қуйидагилар юкланади:
о Реклама эскизи (тўрт томондан кўриниш)
о Транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси церийа/рақами
о Давлат рақами
🕜 Кўриб чиқиш муддати: 5 иш куни.
💳 3. Тўловни амалга ошириш
• Давлат хизмати учун — БҲМнинг 1 баравари.
• Хусусий мулкдаги 1 кв.м дан ортиқ пешлавҳалар учун — БҲМнинг 5-15 фоизгача ҳудудлардан келиб чиқиб (экономик зонага қараб коеффициент қўлланади).
• Автотранспорт воситаларидаги реклама учун — тоифасига қараб йиллик йиғим тўлови.
Асос: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари.
💳 Тўловни Payme, Click ва бошқа тизимлар орқали амалга ошириш мумкин.
🧑💻 4. Қарор қабул қилинади
• ✔️Тасдиқланса: ҚР-кодли паспорт шахсий кабинетга юборилади.
• ❌Рад этилса: рад этиш сабаблари асослантирилган ҳолда кўрсатилади.
🧑💻 5. Реклама объектини ўрнатиш
• Фақат паспортда кўрсатилган шартлар асосида
• Қонуний ва техник меъёрларга тўлиқ риоя қилган ҳолда
⚠️ Муҳим эслатмалар
• Паспортсиз реклама ўрнатиш — жаримага сабаб бўлади
• Талабларга риоя қилинмаса, паспорт бекор қилиниши мумкин
• Ҳар бир реклама объектининг дизайни, хавфсизлиги ва ҳудуд меъёрларига мослиги мажбурий
• Агарда аризангизга рад жавоби берилган бўлса, 5 иш куни ичида қайта мурожаат қилсангиз бепул амалга оширилади
• 🔴❗️ Аризаларни асоссиз рад этилиши:
Адлия органлари ва Бизнес омбудсманга мурожаат қилишингиз мумкин натижада асоссиз рад этган ваколатли органга нисбатан маъмурий жавобгарлик ҳамда ариза беришдаги давлат хизмати учун белгиланган тўлов қайтарилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 215 прим 5 ва бошқа, Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2020 йилдаги 104-сон 7-илова 3-боб, 17.12.2025 йилдаги 792-сон қарори 2-иловаси.
