Учқўрғон тумани "Ёшлар боғи"да оммавий тадбирлар ташкил этилди
2026-03-19 17:05:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Ёшлар маркази"да муддатли ҳарбий хизматни адо этиб қайтган ёшлар билан учрашди. Мазкур тадбир “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви доирасида ўтказилиб, унда 2026 йилда муддатли ҳарбий хизматдан қайтган 60 нафар ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, имтиёзли кредитлар ва давлат дастурлари орқали қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтган ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича амалий таклифлар илгари сурилди.
Вилоят ҳокими ҳар бир ёшнинг мурожаати ва таклифларини алоҳида тинглаб, муаммоларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берди. Айрим масалалар жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









