❗️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН
2026-03-19 06:00:00 / Янгиликлар
Азиз ҳамюртлар!
Жорий йилнинг 20 март куни муборак "Рамазон ҳайити" намози ўқиладиган вилоятимизнинг барча жоме масжидлари атрофида маҳаллий ҳокимликларнинг фармойишларига асосан,
20 март куни тунги соат 01:00 дан эрталабки соат 09:00 га қадар транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Шунингдек, катта йўл ва марказий кўчалар ёқасида жойлашган қабристонлар атрофида ҳам заруратга кўра транспорт ҳаракати чекланиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Ҳурматли юртдошлар, масжидларга келишда пиёда ҳаракатланишингизни ёки жамоат транспортларидан фойдаланишингизни сўраб қоламиз.
Зеро, Сиз бу ҳаракатлар билан бошқа ҳаракат иштирокчиларининг тирбандликда қийналмасликларига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз!
Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити ҳамда Наврўз умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этади!
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ
Ахборот хизмати
