ПОП ТУМАНИДА БАҲОРГИ АГРОТЕХНИК ИШЛАРНИНГ БОРИШИ ЎРГАНИЛДИ
2026-03-18 15:40:00 / Янгиликлар

Дастлаб, ишчи гуруҳи Яккатут ММТП ҳудудида жойлашган “Исоқжон Умриниссо” фермер хўжалигида бўлиб, ғалла парвариши, экинларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, шунингдек, минерал ўғитлар билан таъминлаш ишларини кўздан кечирди.
Мазкур фермер хўжалиги томонидан 43,6 гектар майдонда ғалла, 30 гектарда пахта етиштирилмоқда.
Шундан сўнг, Найман ММТП ҳудудида жойлашган “Жавохирбек Искандар” фермер хўжалигида амалга оширилаётган агротехник ишлар билан танишилди. Айни вақтда мазкур хўжаликда 45 гектар майдонда ғалла парваришланаётган бўлса, 25 гектар ер майдони плёнка остига чигит экиш учун тайёр ҳолатга келтирилмоқда.
Маълумот учун, Поп тумани бўйича умумий ҳисобда 1046,3 гектар ғалла ҳамда 838,2 гектар пахта майдонларида баҳорги агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида мутасаддиларга мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати









