Марказдан анча олис ҳудудда спортсеварлар сафи кенгаймоқда.
2026-03-18 14:05:00 / Янгиликлар

Мазкур ҳудудда жами қиймати 3 миллиард сўм бўлган 2 та лойиҳа амалга оширилган. Хусусан, сунъий қопламали мини футбол майдони 2024 йилнинг иккинчи мавсумида барпо этилган бўлса, кураш зали 2025 йил биринчи мавсумида фойдаланишга топширилган.
Шунингдек, катта футбол майдони ҳомийлар кўмаги ва ҳашар йўли билан ташкил этилгани қайд этилди. Бу эса маҳаллада спорт инфратузилмасини ривожлантиришда жамоатчилик фаоллигини яққол намоён этмоқда.
Кураш зали ичида маҳалла аёллари учун соғломлаштириш мақсадида фитнес машғулотлари ҳам жамоатчилик асосида йўлга қўйилган.
Вилоят раҳбари мазкур иншоотларнинг аҳоли, айниқса ёшлар саломатлиги ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, бу каби ташаббусларни кенгайтириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати






