Чигит экиш — тез ва сифатли бажариладиган жараён.
2026-03-18 13:35:00 / Янгиликлар

Хусусан, "Гулбоғ-2" ММТП ҳудудидаги “Ихлоса Фотима” фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги ишларининг бориши билан танишди.
Хўжаликда замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди. Жумладан, ёмғирлатиб суғориш тизими орқали сув ресурсларини тежаш, ер унумдорлигини ошириш ва ҳосил сифатини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, замонавий чигит экиш селкаси имкониятлари, ерни текислаш ишлари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларининг мавсумга тайёрлик ҳолати кўздан кечирилди. Техникаларнинг созлиги, ёқилғи ва эҳтиёт қисмлар билан таъминланганлиги алоҳида таҳлил қилинди.
Вилоят раҳбари томонидан агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, замонавий технологияларни кенг жорий этиш ҳамда ҳосилдорликни ошириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати








