Мингбулоқ туманида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
2026-03-18 13:05:00 / Янгиликлар

Лойиҳа доирасида янги иш ўринлари яратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, бўш турган ер майдонлари ва объектлардан самарали фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш режалаштирилгани таъкидланди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов энг чекка ҳудудда жойлашган мазкур маҳалла фуқаролар йиғини "еттилиги" учун яратилган шароитларни ўрганди.
Шунингдек, тадбиркор Абдуғофур Худойбердиев ташаббуси билан маҳалла биносида ташкил этилган тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди.
Бу ерда 30 нафар хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланган бўлиб, ўртача 4-5 млн. сўмдан ойлик иш ҳақи олмоқда.
Вилоят ҳокими янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллани намунали ҳудудга айлантириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати








