Наманган туманидаги “Биби мушкулкушод” зиёратгоҳи обод бўлади.
2026-03-16 12:40:00 / Янгиликлар

Кейинги йилларда эътибордан бироз четда қолган ва таъмирталаб ҳолга келиб қолган ушбу қадамжони ободонлаштириш ва реконструкция қилиш ишларига киришилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу манзилда бўлиб, зиёратгоҳ атрофини ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ишларни кўздан кечирди.
Жумладан, ҳудудни кўкаламзорлаштириш, йўлаклар ва дам олиш масканларини тартибга келтириш, зиёратгоҳ ҳудудини янада кўркам ва файзли масканга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими мутасадди ташкилотлар раҳбарларига қурилиш ва таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда, сифат талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда якунлаш бўйича аниқ топшириқлар берди. Шунингдек, зиёратгоҳни ҳудуд аҳолиси ҳамда туманга ташриф буюрувчи зиёратчилар учун муносиб ва обод масканга айлантириш юзасидан қўшимча вазифалар белгилаб берилди.









