Норинда инвестиция ва туризм соҳасида янги лойиҳа: газли ва газсиз сув ишлаб чиқарилади.
2026-03-10 14:05:00 / Янгиликлар
Норин туманидаги "Учтепа" маҳалласи ҳудудида “DOSTLIK FORWARD” МЧЖ томонидан газли ва газланмаган сув ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Биринчи босқичида 50 та янги иш ўрни яратилади, тўлиқ ишга туширилгандан сўнг эса 110 нафар аҳолининг доимий бандлиги таъминланади.
Бу лойиҳа нафақат сув маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириб, аҳоли бандлигини таъминлайди, маҳаллий иқтисодиёт ривожланишга ҳам сезиларли ҳисса қўшади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида "Учтепа булоғи" зиёратгоҳи ҳам қайта қурилади. Бу эса ҳудудда туризм ва экотуризмни ривожлантиришга катта имконият яратади. Янги сув корхонаси ва булоқ зонаси орқали сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун замонавий шароитлар яратилиши режалаштирилган.
Норин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








