Ўқув марказлари ва китоб соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
2026-03-06 17:20:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида соҳадаги мавжуд муаммолар, таълим хизматлари сифатини янада ошириш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ёшларни билимга чорловчи лойиҳаларни кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтираётган саволлар, таклиф ва ташаббуслари билан мурожаат қилиб, соҳани янада ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда бир қатор масалалар бўйича амалий ечимлар белгилаб олинди.
Шунингдек, ўқув марказларини ташкил этишда ташаббускор бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Кўмак” лойиҳаси доирасида 130 миллион сўмлик ваучерлар топширилди.
Бундай мулоқотлар билимли ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш, таълим ҳамда китобхонлик муҳитини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Чортоқ тумани ҳокимлиги
Aхборот хизмати








