Наманганда ифторликлар давом этмоқда: нуронийлар, меҳнат фахрийларига эътибор.
2026-03-04 22:25:00 / Янгиликлар
Наманган вилоятида муборак Рамазон ойи муносабати билан “Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” шиори остида хайр-эҳсон тадбирлари ташкил этилмоқда.

Янги Наманган туманидаги “Комолхон ота” миллий таомлар марказида ёзилган навбатдаги ифторлик дастурхонига 100 нафар нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва жамоат фаоллари таклиф этилдилар.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, муҳтарам Президентимиз томонидан Рамазон ойида аҳолига, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжмандларга кўрсатилаётган эътибор ҳақида тўхталди.
Самимий ва файзли муҳитда ўтган ифторлик давомида нуронийлар Юртбошимизни дуо қилиб, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва Ватанимиз равнақи бардавом бўлишини тиладилар.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






