“Мусаффо иқлим” МЧЖ фаолиятини тубдан яхшилаш: чиқиндиларни бошқаришда янги босқич
2026-03-01 17:45:00 / Янгиликлар

Хусусан, Давлатобод туманидаги "Юксалиш", Янги Наманган туманидаги Абу Райхон Беруний, Наманган шаҳридаги "Оби ҳаёт" маҳаллаларида ташкил этилаётган "намунали чиқиндихона" лойиҳаси билан танишди.
Вилоят раҳбарига чиқиндиларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш мақсадида "Мусаффо Иқлим" МЧЖ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар тақдимот қилинди.
Бугунги кунда мазкур жамият Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида истиқомат қилувчи 964 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Чиқиндиларни олиб кетиш учун 98 та махсус техника мавжуд. Хизмат ҳудудида 17 812 нафар юридик шахс фаолият юритаётган бўлиб, шундан 4 516 таси айнан ушбу ташкилот билан чиқиндиларни олиб кетиш бўйича шартнома тузган.
Мазкур рақамлар корхонанинг имкониятлари мавжудлигини кўрсатса-да, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда билдирилган норозиликлар асосида ўтказилган ўрганишлар муаммолар ҳам етарли эканини очиқ кўрсатди.
Ушбу мураккаб вазиятдан чиқиш мақсадида тизимга янги инвестор жалб этилди. Режаларга кўра, носоз ҳолга келган 37 та махсус техника таъмирланиб, қайта хизматга жалб этилади. Қўшимча равишда 12 метр куб ҳажмли 10 та янги махсус техника харид қилинади. Бугуннинг ўзида Наманган шаҳрининг ўзига 60 та техника жалб этилиб, тўпланиб қолган чиқиндиларни махсус полигонга олиб чиқиб кетиш чоралари кўрилмоқда.
Вилоят ҳокими тизимда иш бошлаган янги инвестор билан мулоқотда мавжуд шароит ва имкониятларни тахлил қилиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, вилоят марказини тоза сақлаш юзасидан кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати








